Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пан Ги Мун: “Жаҳонда 420 миллион нафардан зиёд киши диабет касали билан оғримоқда”
Фото: Getty Images
Жаҳонда 420 миллиондан зиёд киши жиддий аломатлар, масалан, жигарнинг ишдан чиқишига сабаб бўладиган ҳамда мамлакат иқтисодиётига жиддий зарар етказадиган диабет касали билан оғримоқда. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Пан Ги Мун айтиб ўтди.
"422 млн атрофидаги одам диабет билан яшамоқда. Ушбу касаллик умр давомийлигини қисқартиради ва унга жиддйи эътибор берилмаса, жиддий аломатларга, хусусан, жигарнинг ишдан чиқиши ва юрак ҳуружига олиб келади. У оилавий бюджет ҳамда мамлакат иқтисодиётига ҳам жиддий зарар етказади" - деди Пан Ги Мун. Унинг сўзларига кўра, “диабет ҳар йили кенг тарқалаётган касалликлар жумласига киради. Бунга одамларнинг кексайиши ва семириш муаммолари сабаб бўлмоқда”. БМТ Бош котиби таъкидлагандек, сўнгги 35 йил ичида ушбу касаллик билан оғриганлар сони кескин ортиб кетган. Бу ҳолат айниқса даромади паст ва ўрта бўлган мамлакатларда қайд этилмоқда.
БМТ маъмурий бошлиғининг маълум қилишича, айни кунда диабет сўқирлик ва кўриш ҳолатининг заифлашувига сабаб бўлмоқда. "Одамлар ўзларидаги касалликни кўриш даражасининг пастлашганидан кейин бохабар бўлишмоқда, аммо бу ҳолатда уни қайта тиклашга жуда кеч бўлган бўлади", - деди БМТ Бош котиби.
Мавзуга оид
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026
Эронда 3 миллиондан ортиқ аҳоли уруш туфайли уйларини тарк этди – БМТ
09:19 / 12.03.2026