Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон делегацияси ИҲТнинг янги бош котибига номзодлар кўриб чиқиладиган сессияда иштирок этади
2016 йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Макка шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.
Мажлисда кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан ИҲТ янги Бош котиби номзодини кўриб чиқиш режалаштирилган.
"Ўзбекистон делегациясининг Макка шаҳрига ташрифи доирасида ИҲТ Бош котибиятида ҳамда бошқа давлатлар делегациялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказиш режалаштирилган. Мазкур учрашувларда Ўзбекистоннинг ташкилот ТИВКдаги раислигининг устувор мақсадларини амалга ошириш жараёни ҳамда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинади", — дейилган хабарда.
Альянснинг собиқ Бош котиби Ияд Маданий Миср президенти ҳақида айтган латифасидан сўнг 1 ноябрь куни истеъфо берганди. Саудия Арабистони қиролликнинг ижтимоий масалалар бўйича вазири Юсуф Бин Аҳмад ал-Усаймин номзодини альянс бош котиблигига илгари сурмоқда.
Маълумот учун, ИҲТ 1969 йилнинг сентябрида ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда Ислом бирдамлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. 2011 йилга қадар у Ислом анжумани ташкилоти деб аталган. Бугунги кунда ИҲТга аъзо мамлакатлар сони 57тага етган.
Мавзуга оид
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
21:48 / 14.09.2025
Макка шаҳридаги депортация марказида сақланаётган ўзбекистонликлар қисқа муддатларда ватанга қайтарилади
18:09 / 15.08.2025
“Умра–2025/26” илк зиёратчилари Саудия Арабистонига йўл олди
17:32 / 04.06.2025