Ўзбекистон | 21:35 / 16.11.2016
30556
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Тожикистон сув-энергетика масалаларини муҳокама қилди

2016 йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари Султон Раҳимзодани қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ сайти хабар берган.

Мулоқот давомида Марказий Осиё минтақасида сув-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари юзасидан фикр алмашилди.

Бундан олдинроқ, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Тожикистон ТИВ раҳбари ўринбосари Маҳмадшариф Ҳақдод чегараларни делимитация қилиш масаласини муҳокама этгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи бошида Тожикистон Вахш дарёси ўзанини буриш учун тўғон қуришни бошлади. Роғун ГЭСи қурилиши бошланиши муносабати билан дарё ўзанини буришга тўғри келди.

Душанбе томонининг фикрича, мазкур ГЭС қурилиши мамлакатдаги электр муаммосини ҳал қилади. Бироқ Роғун ГЭСининг қурилиши гидролог ва сейсмолог мутахассисларнинг хавотирига сабаб бўлмоқда.

Мавзуга оид