Фото: Ўзбекистонлик мухлислар Бабаян ўрнига терма жамоага Абрамов қайтишини истамоқда
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги муҳим учрашувда Жанубий Кореядан енгилгач, терма жамоанинг мухлислари бош мураббий Самвел Бабаянга қарши ижтимоий тармоқларда фаол равишда акция бошлаган, унинг истеъфосини талаб қилганди. Кейинроқ, бу акция ҳаётга ҳам кўчгани маълум бўлди.
Твиттер фойдаланувчилари #babayanout ҳештеги остида минглаб твитлар қолдираётган бир вақтда Фейсбук ижтимоий тармоғида орқа ойнасига "Самвел! Халқнинг нафратига учрамасдан жойни Вадим Абрамовга бўшат!" ёзувлари туширилган постер ёпиштирилган автомобил сурати жойлаштирилди.
Ўзбекистон термаси ЖЧ—2018 саралаш босқичининг биринчи даврасида гуруҳдаги асосий рақиблари бўлмиш Эрон ва Жанубий Кореядан енгилгач, 5-турдан кейин 9 очкоси билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи давра ўйинлари март ойи охирида бошланади.
Вадим Абрамов: Ишлашга тайёрман
Мавзуга оид
11:20 / 04.12.2019
Томошабинлар ташрифи: Суперлигада энг кўп мухлис қайси клуб ва шаҳарларда?
12:30 / 05.05.2019
Фоторепортаж: Стадионда мухлислик шавқи. «Навбаҳор» – «Сўғдиёна» баҳсида 25 минг томошабин
21:49 / 04.04.2019
ПФЛ клублардан чипта нархини ошириб, мухлисларни қуёш тагига «ҳайдаш»ни талаб қилди
23:14 / 07.03.2019