Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Qualcomm қурилмаларга 2,5 марта тезроқ қувватланишга имкон берувчи янги процессор яратди
Фото: Reuters
Qualcomm компанияси Snapdragon Technology саммитида янги чипсетлар авлоди – Snapdragon 835’ни тақдим қилди. Бу ҳақда Engadget маълум қилди.
Процессорнинг аниқ кўрсаткичлари маълум қилинмаган, бироқ шу маълумки, у 27 фоизга унумдорроқ бўлади ва 40 фоизга камроқ электр энергия истеъмол қилади.
Snapdragon 835’да қурилмани 2,5 марта тезроқ қувватлашга имкон берувчи Quick Charge 4.0 тез қувватлаш технологияси қўлланган.
Лойиҳада Samsung компаниясининг иштирок этиши тасдиқланди. Айнан ушбу компания янги процессорларни ишлаб чиқаради. Янги чипсет 10-нм ли FinFET технологик жараёни бўйича қурилади.
Qualcomm процессорнинг барча кўрсаткичларини январнинг илк кунларида маълум қилишга ваъда берди. Янги процессорда ишловчи қурилмалар 2017 йил бошидан бозорга чиқарилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
22:02 / 12.10.2024
Intel ўз тарихидаги энг йирик инқирозга дуч келди. Компания Qualcommʼга сотиб юборилиши мумкин
08:01 / 11.11.2020
Apple ўз процессорида ишловчи янги ноутбукларини тақдим қилди
07:30 / 02.05.2019
Apple Qualcomm компаниясига патент баҳси бўйича 4,7 млрд доллар жарима тўлайди
12:39 / 21.12.2018