18:09 / 18.11.2016
3479

ЦСКА футболчиси гиёҳванд модда истеъмол қилгани учун узоқ муддатга дисквалификация қилинди

Россиянинг ЦСКА жамоаси ярим ҳимоячиси Роман Ерёменко допинг-тест натижалари ижобий чиқиши натижасида икки йилга футболдан четлаштирилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.  

A натижаларга кўра, Ерёменконинг қонидан гиёҳванд модда саналган ва Бутунжаҳон допингга қарши кураш агентлиги (WADA) томонидан тақиқланган кокаин моддаси топилган. 

29 ёшли финляндиялик футболчи чемпионлар Лигасининг «Байер»га қарши учрашувда (2:2) допинг текширувидан муваффақиятсиз ўтганди. 

Эндиликда Ерёменко 2018 йил 6 октябрга қадар ҳеч қандай футбол турнирида иштирок эта олмайди. 

Футболчи уч кун ичида УЕФАнинг қарори бўича эътироз билдириб шикоят қилиши мумкин.

Top