Audi конвейер технологиясини йўқ қилмоқчи
Германиянинг Audi компанияси автомобилларни йиғишнинг умуман янги усулини жорий қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Компания матбуот хизмати хабар қилишича, келажакда ақлли заводлар пайдо бўлади. Ишлаб чиқариш автомобиллар элементларини кўчириш учун махсус ишлаб чиқилган роботлар иштирокида бир нечта алоҳида секцияларда амалга оширилади.
Ҳозирда, аксарият корхоналарда узун йиғув линиялари жорий этилган. Уларда автомобилларга навбати билан у ёки бу таркибий қисм ўрнатилади. Конвейерлар деярли тўхтамагани учун ишчилардан имкон қадар тез ҳаракат қилишни талаб қилади. Бирор босқичдаги ишчи хато қилгудек бўлса, деярли бутун бир заводни тўхтатишга тўғри келади.
Audi таклиф қилаётган усулда йиғиш жараёни алоҳида ташкил этилади. Ўзи ҳаракатланувчи роботлар машина қисмларини ташиш билан шуғулланади. Шунга кўра, ишчиларга конвейер тезлигига мослашиш талаб қилинмайди.
Компанияга кўра, бу каби «ақлли» заводлар воситасида бир нечта муаммони ҳал қилиш мумкин. Масалан, бирор хато рўй берганда ишлаб чиқаришни тўхтатишга тўғри келмаслигидан ташқари, бир заводнинг ўзида турли автомобилларни ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Булар хоҳ ихчам электромобиллар бўлсин, хоҳ йўлтанламаслар.
Бундан ташқари, алоҳида секцияларда ишлаш учун конвейерларга қараганда камроқ талаб этилади. Шу билан бирга, лойиҳа муаллифларига кўра, йиғиш тезлиги ҳам ошади.
Бу ғоянинг амалга ошиши учун 10 йилга яқин вақт кетиши тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид
20:49 / 16.09.2024
Брюсселда Audi заводининг ёпилишига қарши иш ташлашлар бўлиб ўтди
13:21 / 28.06.2023
«Дизелгейт»: Audi компаниясининг собиқ раҳбари шартли қамоқ жазосини олди
23:02 / 01.12.2022
Шолц Бундесверда ўқ-дори танқислиги юзага келганини тан олди
07:20 / 30.11.2022