Жаҳон | 23:19 / 19.11.2016
14770
1 дақиқада ўқилади

Уммон султони бир йил ичида илк марта омма олдида пайдо бўлди

Фото: Reuters

Уммон етакчиси, султон Қобус ибн Саид хорижда узоқ давом этган даволанишдан кейин "яхши кўринишда" Уммонда миллий кун нишонланиши шарафига ўтказилган парадда бир йил ичида илк бор омма олдида пайдо бўлди.

Уммон етакчиси Германияда даволаниб, апрелда уйига қайтганди. Ўтган йил у Германияда 8 ой давомида даволанган. Султоннинг йўқлиги унинг касалини даволаб бўлмаслиги ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалишига сабаб бўлган. Султоннинг касали бўйича унинг девонхонаси ҳам ҳеч қандай маълумот бермаган.

Охирги ойларда султон бир неча учрашувлар ўтказган, жумладан АҚШ давлат котиби Жон Керри билан учрашган. 

Ҳозир султон 76 ёшда. У 1970 йилда ўз отасини тахтдан ағдариб ҳокимиятни эгаллаган.

Султон вафот этадиган бўлса, унинг тахтини эгаллаш борасида мушкул вазият юзага келиши мумкин, чунки унинг бевосита ворислари йўқ.