19:58 / 20.11.2016
5880

Брюсселда самолётдан 41 нафар безори тушириб қолдирилди

Фото: © EPA

Brussels Airlines авиакомпаниясининг Завентем аэропортидан Брюссель (Бельгия) — Аликанте (Испания) рейсини амалга ошираётган самолёт бир гуруҳ безорилар сабабли парвози ушлаб қолинди. Бу ҳақда Le Soir хабар бермоқда

Самолёт бортидан 41 киши тушириб қолдирилган. Баъзи безорилар маст ҳолатда бўлган. Ҳаммаси бўлиб самолётда 136 йўловчи бўлган. Воқеа 19 ноябрда юз берган, бироқ ОАВ у ҳақда бир кун ўтиб хабар топган.

"Рейсга йўловчиларни ўтказиш рисоладагидек ўтди. Самолёт учиш-қўниш полосасига томон кетаётганда бортдаги бир гуруҳ йўловчилар ўзини номақбул тута бошлаган. Самолёт сардори уларни тинчлантиришга уриниши фойда бермагач, йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида самолётга чиқиш жойига қайтишга қарор қилган", деб маълум қилди авиакомпания расмий вакили.

Вакил рейсдан олинганлар хорижликлар бўлганини маълум қилган, бироқ уларнинг фуқаролигини аниқлаштириб ўтмаган.  

 

Top