Испаниялик миллиардер она қишлоғи аҳолисига катта мерос қолдирди
2016 йилнинг август ойида 98 ёшида вафот этган миллиардер Антонино Фернандес ўзи туғилиб ўсган Сереcалес дель Кондадо қишлоғи аҳолисига 210 млн доллар мерос қолдирди. Бу хақда The Telegraph нашри хабар беради.
Нашрнинг маълум қилишича, ҳозирда Испаниядаги бу митти қишлоқда 80 нафар одам яшайди. Бундан эса қишлоқнинг ҳар бир одамига 2,6 млн доллардан мерос тўғри келиши келиб чиқади.
Антонио Фернандес шу қишлоқда 1917 йилда туғилган. У оилада 13 фарзанднинг бири бўлган. Унинг оиласи камбағал яшагани сабабли у мактабдаги ўқишини ташлашга мажбур бўлган.
Антонио Фернандес 32 ёшида Мексикага кўчиб ўтади ва у ерда Grupo Modelo пиво ишлаб чиқариш компаниясининг омборхонасида ўз фаолиятини бошлайди. Кейинчалик у пиво маҳсулотлари бозорида Corona брендини энг йирик брендлардан бирига айлантириб, компаниянинг бош директорига айланган.