Фан-техника | 23:04 / 27.11.2016
9368
1 дақиқада ўқилади

Янги LG G6 смартфонининг баъзи жиҳатлари ошкор бўлди

Фото: imhophone.ru

LG компанияси 2017 йилда янги LG G6 смартфонини сотувга чиқаради. Korea Herald нашри ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда қурилманинг баъзи муҳим кўрсаткичларини маълум қилди. 

LG G6 кўз рангдор пардаси сканери билан жиҳозланади. Бу датчик фойдаланувчини ишончли идентификация қилиш учун ишлатилади. У контактсиз бўлгани сабабли, LG G6’ни блокдан чиқариб, тўловларни амалга ошириш бармоқ изи сканери қўллагандан қулайроқ бўлади.

Бу смартфонни ингичкароқ қилиш, корпусдаги жойни тежашга имкон беради ва аккумулятор ҳамда бошқа компонентларни ўрнатиш учун қўшимча жой беради.

LG G6 батареяси егилувчан бўлади. Бундан ташқари, қурилма мобиль тўловларни қўллаб-қувватлайди, унда Samsung Pay каби технология қўлланади. 

 

Мавзуга оид