Фан-техника | 19:28 / 28.11.2016
4849
1 дақиқада ўқилади

Диабетикларга ёрдам берувчи антиқа пайпоқлар яратилди

Фото: techcrunch.com

Тиббий воситалар ишлаб чиқарувчи Siren Care стартапи диабетикларга (қанд касаллигидан азият чекувчилар) танада яллиғланиш борлигини аниқлаш  учун ҳарорат датчикларидан фойдаланувчи пайпоқлар яратди. Бу ҳақда Tech Crunch хабар бермоқда

Биринчи ва иккинчи турдаги қанд диабетига йўлиққан беморлар яллиғланиш ва товоннинг шишига мойиллар, бу эса муаммо илк босқичларида аниқланмаса, жиддий асоратларга, ҳаттоки ампутацияга олиб келиши мумкин. Siren Care "ақлли" пайпоқларига ўрнатилган сенсорлар тана ҳароратини аниқлаб, яллиғланиш қаерда авж олаётганини билишга ёрдам беради. Барча йиғилган маълумот смартфонга жўнатилади.

Ҳар бир пайпоқ батареяга эга, унинг қуввати ярим йил узлуксиз ишлашга етади, шунинг учун уни қувватлаб туришга ҳожат йўқ. Ушбу технология яратувчилари пайпоқларга бошқа, жумладан танадаги суюқлик миқдори ва қон босимини назорат қилувчи датчикларни ўрнатишмоқчи.