21:59 / 28.11.2016
4442

Сан-Франциско метроси хакерлар туфайли бепул хизмат кўрсатди

Фото: Eric Fischer/Flickr

АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида Шукроналик кунидан кейинги дам олиш кунлари шаҳар метроси номаълум хакерлар туфайли бепул хизмат кўрсатди. Бунга Motherboard нашри эътибор қаратди.

Хакерлар ҳужумларини метрога чипталар сотувчи автоматлар ҳамда станциялар ходимлари шахсий компьютерларига қаратишган. Йўловчиларнинг электрон тизимлар билан алоқа қилишларини минималлаштириш учун шаҳар маъмурияти метрога кираверишдаги турникетларни очиб, метрога киришни бепул қилишга қарор қилган.

 

Top