Спорт | 17:52 / 29.11.2016
4406
1 дақиқада ўқилади

Боливия футбол федерацияси президенти қўлга олинди

Қаллобликда гумонланаётган Боливия футбол федерацияси президенти Роландо Лопес ҳибсга олинди. Бу ҳақда La Razon нашри хабар берди.

Роландо Лопесга Сан-Симон университетида маъруза ўқигани учун июнь ойига маош берилган. Аммо ўша вақтда у Боливия термаси билан АҚШда, Америка Кубоги–2016 турнирида бўлган.

Роландо Лопес ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ўз вазифасини бажармаслик юзасидан айбланмоқда.

Бундан олдинроқ Боливия терма жамоасига Перу ва Чилига қарши ўйинларда боливияликлар сафида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳимоячи Нельсон Кабреранинг иштирок этгани юзасидан техник мағлубият ёзганди.

Боливия футбол федерацияси ФИФА қарорига шикоят йўллаган.

Яқин вақт ичида Лопес апелляция бўйича тингловда иштирок этиш учун Уругвайга олиб борилади.

Мавзуга оид