«Шапекоэнсе»нинг сафаридан қолиб кетган дарвозабон футболдан кетди
«Шапекоэнсе» клуби дарвозабони Нивалдо ўз фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Daily Mail нашрининг ёзишича, 42 ёшли футболчи «Шапекоэнсе» майдонида кечадиган жавоб ўйинида жамоа таркибидаги 300-ўйинни ўтказиб, фаолиятини якунлашни режалаштирганди. У шу сабабли ҳам жамоа билан Судамерикана турнирининг биринчи финали ўйини учун Колумбияга учиб кетмаган.
«Мен жамоа билан учишим керак эди. Аммо қолишга қарор қилгандим. Ҳаммада ўз сабаби бўлади.
Якшанба куни «Палмейрас»га қарши ўйинга ҳам бормагандим ва 300-ўйинимни «Атлетико Минейро»га қарши ўз майдонимизда ўтказишни ва кейин фаолиятимни якунлашни ният қилгандим.
Режалар ўзгариб кетди. «Палмейрас»га қарши ўйиндан кейин жамоа Шапекога қайтмасдан тўғри Медельинга йўл олган. Шу туфайли мен бу сафардан қолиб кетганман», – деган Нивалдо.
Авиаҳалокатдан сўнг карахт аҳволга тушган Нивалдо сўнгги турни кутиб ўтирмасдан, фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бунда у кўз ёшларини тийиб туролмади.
Нивалду жамоа сафида 2006 йилдан буён тўп суриб келган. Унинг жамоа билан ўтказган ўйинлари сони 298талигича қолди.
Мавзуга оид
17:40 / 27.03.2019
«Шапекоэнсе» самолёти ҳалокатида омон қолган журналист футбол майдонида жон берди
15:15 / 27.02.2019
Европанинг топ-10 чемпионатларида бу мавсум энг кам гол ўтказиб юбораётган дарвозабонлар маълум қилинди
00:51 / 14.02.2019
Футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон маълум қилинди
18:53 / 12.02.2019