Жаҳон | 22:12 / 02.12.2016
6245
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг бир нечта шаҳарларида дизель автомобиллар тақиқлаб қўйилади

Фото: Getty Images

Афина, Мехико, Мадрид ва Париж мэрлари Мехикода дунё шаҳарлари етакчилари учрашувида 2025 йилгача дизель ёқилғида ишловчи енгил ва юк машиналарини тақиқлашга келишиб олдилар.

Келишув электрокар, гибрид ва водородда ишловчи машиналарни қўллаш, шаҳарларда сайр ҳудудлари ва велосипедлар учун инфратузилмаларни ривожлантиришни рағбатлантиришни ўз ичига олади.

Бу шаҳарларнинг барчаси ҳавонинг ёмонлигидан азият чекади. Парижда айни вақтда 1997 йилгача рўйхатдан ўтган автомобилларга кириш тақиқланган, шаҳар марказидаги йўллар эса йўловчи ҳудудларига айлантирилмоқда.

Бу шаҳарлар мэрлари дизель ёқилғида ишловчи автомобиллар ҳаракати тақиқланган Токиодан ўрнак оладилар.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид