Тошкент шаҳридаги такси компанияларидан бири сайлов куни участкаларга бепул бориш имконини тақдим этди. Бу ҳақда Easy Taxi компанияси Kun.uz сайтига маълумот берди.
Компания хизматидан фойдаланишни истаганлар Telegram иловасидаги telegram.me/EasyTaxiUz_bot боти ёки 150 77 66 телефон рақами орқали ариза қолдириши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 4 декабрь куни пойтахтдаги жамоат транспортлари кун давомида йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.