Спорт | 22:15 / 05.12.2016
12134
1 дақиқада ўқилади

Япония чемпионатида илк ўзбекистонлик футболчи пайдо бўлиши мумкин

Япониянинг «Жубило Ивата» клуби Қаршининг «Насаф» жамоаси вакили Фозил Мусаев билан музокаралар олиб бормоқда, дея хабар беради Sports.uz.

Манба берган хабарда қайд қилинишича, футболчининг трансфери бўйича музокаралар муваффақиятли якун топган. Агар Фозил Мусаев декабр ойи давомида тиббий кўрикдан муаммоларсиз ўтиб олса, «Жубило Ивата» клуби билан шартнома имзолайди.

Маълумот учун, «Жубило Ивата» Япония «Жей» лигасининг охирги мавсум биринчи босқичида 17 учрашувдан кейин 23 очко тўплаб, 8-ўринни эгаллаган бўлса, 2-босқичда 13 очко билан 14-поғонанини банд этганди.