Билл Гейтс таснифи бўйича 2016 йилнинг энг яхши китоблари эълон қилинди
АҚШнинг Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс ўз видеоблогида 2016 йилда унга жуда ҳам маъқул келган китобларни маълум қилди. Миллиардер уларни байрам таътиллари вақтида мутоала қилишни тавсия қилган. Унинг фикрича, китоб ўқиш янги билим олишнинг энг яхши усули. Демак, танишамиз, Билл Гейтс 2016 йилда ўқиган энг яхши китоблар:
Дэвид Фостер Уоллес, "String Theory"
Америкалик ёзувчи Дэвид Фостер Уоллеснинг теннис физикаси ва метафизикаси ҳақидаги китоби. Муаллиф теннисчи бутун диққат-эътиборини сариқ коптокчани рақиб бўлмаган томонга йўналтиришда нималар содир бўлишига оид фикрларини изҳор қилган. «Бу китобни тушуниш учун теннисни яхши кўриш шарт эмас», — деб ёзади Гейтс. Миллиардернинг сўзларига кўра, Уоллес қаламига мансуб китоблар Microsoft компаниясини бошқарган вақтдан бери унинг севимли асарларидир.
Фил Найт, «Пойабзал сотувчи»
Nike компанияси асосчиларидан бири Фил Найтнинг китоби. Тадбиркор компания қандай ташкил этилгани, унинг тимсоли қандай пайдо бўлгани, ютуқ ва камчиликлари ҳақида сўз юритган.
Сиддхартха Мукержи, "The Gene"
Келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлган америкалик шифокор, олим ва ёзувчи, Пулитцер мукофоти совриндори Сиддхартха Мукержи ўзининг янги асарида вена томирига оид тиббиётнинг ўтмиши, ҳозири ва келажаги хусусида ҳикоя қилган.
Арчи Браун, "The Myth of the Strong Leader"
Британиялик сиёсатшунос ва тарихчи, Оксфорд университетининг сиёсат бўйича фахрий профессори Арчи Браун ўз китобида инсоният ривожига ҳақиқатдан ҳам улкан ҳисса қўшган раҳбарлар ҳақида фикр юритган. Гейтс АҚШдаги президентлик сайлови натижасига шама қилар экан, бу китобни ўқиш янада аҳамиятли эканини таъкидлаган.
Гретхен Бакке, "Honorable mention: The Grid"
Бу асар электр тармоғи қариши ҳақида. Баке энергия тармоқларининг стратегик аҳамиятини изоҳлашга ва нима учун улар муҳандислик ғояларининг энг аҳамиятлиси эканини тушунтиришга уринади. Нима учун уларни модернизация қилиш мураккаблиги ҳамда келажак энергия тармоқлари қандай кўринишда бўлиши борасида ўз тахминларини илгари суради.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024