Британиялик 40-йиллар қирувчи-самолётида парвоз қилди
Британиянинг Рединг шаҳрида яшовчи Алан Жеймс ўз гаражида Иккинчи жаҳон уруши қирувчи-самолёти Isaacs Spitfire’нинг ишчи моделини ясади ва унда муваффақиятли парвоз қилди.
Британ нашрларининг хабар беришларича, ушбу ғояни амалга ошириш учун 63 яшар Жеймс ўз ёнидан деярли 18 минг. фунт (22,7 минг. доллар) сарфлади.
У ўз самолётининг деталларини АҚШ ва Европанинг турли мамлакатларидан қидирди.
Rolls Royce двигатели Нидерландияда ясалди, ғилдираклар eBay порталидан сотиб олинди, учувчи учун камарга эса АҚШда буюртма берилди.
Самолётни қуриш учун уч йил кетди ва 2015 йилнинг сентябрида Жеймс у билан биринчи парвозни амалга оширди.
Маълумот учун: Supermarine Spitfire қирувчи-самолётлар модели 1938 йилда фойдаланишга топширилган. Уруш вақтида ундан британ ва совет ҳарбий ҳаво кучлари муваффақиятли фойдаланишган.