Ўзбекистон | 21:25 / 09.12.2016
28273
2 дақиқада ўқилади

Порошенко Шавкат Мирзиёевни Украинага таклиф қилди

Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев номига табриклар келишда давом этмоқда.

Жумладан Украина президенти Петро Порошенко Шавкат Мирзиёевни янги раҳбарлик лавозими билан қутлаб, уни Киевга таклиф қилган.

"Муҳтарам Шавкат Миромонович! Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табригимни қабул қилгайсиз. 

Украина Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятининг халқаро ҳуқуқ принциплари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига қатъий амал қиладиган обрўли аъзоси сифатида бундан буён ҳам изчил ривожланишига ишонади. 

Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ўзаро манфаатли шерикликнинг энг яхши анъаналарини мустаҳкамлаб, халқларимиз манфаати йўлида икки томонлама ҳамкорлик имкониятларини тўлиқ ишга солишга умид қиламан. 

Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўзингиз учун қулай вақтда Украинага ташриф буюришингизни таклиф қиламан. 

Ҳурматли Шавкат Миромонович, фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлик, давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик тилайман", дея Порошенко сўзларини келтирган ЎзА.

Мавзуга оид