Британиялик йўл ҳаракатини тартибга солувчи аёлга мактаб ўқувчилари билан сўрашиш тақиқлаб қўйилди
Уэльсдаги Вейл-оф-Гламорган шаҳар-графлиги кенгаши Шейла Аллен исмли, мактаб ўқувчиларига мактаб ёнидаги йўлдан ўтишда ёрдам берувчи, йўл ҳаракатини тартибга солувчи аёл – Lollipop lady’дан ўз ишидан чалғимаслиги ва транспорт ҳаракатини ушламаслик учун ўқувчилар билан қўл бериб сўрашмасликни илтимос қилди.
Маълумотларга кўра, ўқувчиларга "беш ташлаш"га тақиқлов ҳафта бошида билдирилган. Кенгашда аёл номига иккита шикоят олингани ва йўл ҳаракатини тартибга солувчилар риоя қилишлари керак бўлган қоидалар борлиги айтилди. Акс ҳолда болалар ҳам, тартибга солувчилар ҳам йўл ҳаракатига халақит қиладилар. Шейла 2006 йилда кенгашдан "Йил ишчиси" мукофотини ҳам олган.
Қоидаларга кўра, йўл ҳаракатини тартибга солувчи патруллар исталган ёт омиллар ҳамда уларнинг ўз ишлари – пиёдалар томонидан йўлнинг хавфсиз кесиб ўтилишини назорат қилишдан чалғитадиган ҳаракатлардан қочишлари керак. Шунингдек, патруллар йўлда зарур бўлгандан кўпроқ вақт қолишлари керак эмас, чунки бу транспортнинг ушланишига олиб келади.
Metro нашри маълумотларига кўра, аёл кенгаш илтимосига қулоқ солиб, болалар билан сўрашишни тўхтатган. 14 декабрдан бошлаб, у эски одати бўйича ўқувчилар билан яна сўрашиб юбормаслик учун ўз вазифасини қўлларини орқага қилганча адо эта бошлади.
Бироқ ўқувчиларнинг ота-оналари кенгашнинг бу илтимосидан ҳайратланишган. Болалардан бирининг бувиси Шейла ҳамиша ўзини "беозор" тутишини ва кенгашга бу тақиқловни бекор қилиш билан мурожаат қилишини айтган.
Баъзи ота-оналар Шейланинг болалар билан сўрашиш-сўрашмаслиги кераклигини ота-оналар ҳал қилишлари кераклиги, энди улар фарзандларига Шейла улар билан нима учун сўрашмаётганини тушунтириш бефойдалигини айтишган.
Британияда бундай тақиқлов биринчи марта киритилмаяпти. 2015 йилда Шотландиянинг Данбартоншир шаҳри кенгаши худди шундай илтимос билан 74 ёшли Нкосана Мдиканега мурожаат қилганди. Мдикане мамлакатда "энг бахтиёр йўл ҳаракатини тартибга солувчи" деган ном ҳам олган. Ушбу тақиқловдан кейин болаларнинг ота-оналари фейсбукда ҳаттоки "Беш ташлаш"ни сақлаб қоламиз" деб номланган акция ўтказишган ва бу акцияга 3 мингдан кўпроқ одам қўшилган.
Мавзуга оид
17:17 / 25.11.2022
ЖЧ-2022. Эрон 90+8 ва 90+11-дақиқадаги голлар эвазига Уэльсни мағлуб этди
23:10 / 05.06.2022
Ўтиш ўйини. Уэльс Украинани мағлуб этиб, ЖЧ-2022га йўлланма олди
22:06 / 13.05.2018
Моторлаштирилган кулба тезлик рекордини ўрнатди
08:03 / 21.03.2018