Жаҳон | 19:24 / 15.12.2016
6746
1 дақиқада ўқилади

Меркель Европа Иттифоқи саммитининг бош мавзуларини маълум қилди

Фото: © AFP

Брюсселда очилаётган Европа Иттифоқи саммитида миграция ва хавфсизлик масалалари марказий масалалар бўлади, деб айтди журналистларга Европа Кенгаши йиғилишига келгандан кейин Германия канцлери Ангела Меркель.

"Бугун Европа Кенгашида миграция масаласи, жумладан, миграцияга қарши курашда Африка давлатлари билан ҳамкорлик масалалари билан шуғулланамиз. Биз Франция президенти ҳамда Италия ва Испания бош вазирлари билан миграцияга қарши курашдаги ҳамкорликни яна бир бор тасдиқлаш ва биз контрабандачиларга қарши кураш учун айнан нима қилаётганимиз ва нима қилмоқчилигимизни айтиш учун Нигерия президенти билан учрашдик", деб айтди Меркель.

Меркель шунингдек миграциянинг ички масалалари, жумладан чегараларнинг қўриқланиши, Европа Иттифоқи-Туркия келишуви, Еврокомиссиянинг миграцион қонунчилик бўйича янги таклифлари ҳам муҳокама қилинишини қўшимча қилди.

Меркелнинг айтишича, кечроқ ЕИ етакчилари Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиш жараёни масаласини ҳам муҳокама қилишади.