Ўзбекистон | 23:36 / 24.12.2016
17948
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ўзбек ва қирғиз халқларида жуда кўп ижобий ўзгаришлар бўлганини айтди

Фото: president.kg

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 декабрда Самарқандга амалий ташриф билан келган Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоевни самимий қутлади. 

"Бу барчаси юз берганда сиз бош вазир бошчилигидаги катта делегацияни юборганингиз жуда ёқимлидир. Оғир дамларда ҳам биз билан бирга бўлгансиз. Бугун эса сиз Биринчи президентимиз хотирасини ёд этдингиз. Бу Ислом Абдуғаниевич ва Ўзбекистон халқига мутлақ ўзгача муносабатингиздир", деб айтди Шавкат Мирзиёев.   

"Ислом Абдуғаниевич сиз ШҲТда охирги марта қандай гаплашганингизни айтиб берганди. У менга айтганди: "Сен тайёрлан, биз албатта сентябрда Бишкекка борамиз". Бироқ шундай бўлди... Ўйлашимча, биз ҳаммамиз у айтган нарсаларни бажаришимиз керак", деб қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев. 

"Бу уч ой ичида сизнинг кўмагингизда халқларимизда кўп ижобий ўзгаришлар бўлди. Улар бу кунларни жуда узоқ кутишганди. Сизга чин дилдан айтаман: менга ҳаттоки Қирғизистондан мактублар ёзишмоқда. Алмазбек Шаршенович бошчилигида йўл очганимизга миннатдорчилик билдирмоқдалар. Биз олган суръатни давом эттириш керак", деб таъкидлаб ўтди Ўзбекистон Президенти. 

 

Мавзуга оид