Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонаси ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонаси ишга тушди.
"Президент Шавкат Мирзиёев таклифига мувофиқ 2017 йил Ўзбекистонда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди. Бу тиббиёт ходимлари зиммасига катта масъулият юклайди.
Ана шундан келиб чиқиб, Сиз азизлар билан янада самарали мулоқотни йўлга қўйиш, ҳаётий эҳтиёжларингиз тўғрисида яқиндан билиш, хусусан, юртимизда кўрсатилаётган кафолатланган ҳамда бошқа тиббий хизмат турлари бўйича ҳал этилмаган муаммо, ариза, шикоят ёки таклифларингизни атрофлича ўрганиб, уларга ўз вақтида ечим топиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонаси ташкил этилди.
Эндиликда Сиз вазирлигимизнинг расмий веб-сайти www.ssv.uz, шунингдек, шу интернет манзилида кўрсатилган электрон почта ёхуд телефон орқали мазкур виртуал қабулхонага тўғридан-тўғри ўз мурожаатларингизни юборишингиз мумкин.
Мурожаaтингиз шахсан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан кўриб чиқилади, назоратга олинади ва қонун доирасида ҳал этилади", дейилган вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ишонч телефони” рақами - 1003
Мавзуга оид
11:41 / 13.09.2024
Яна учта вазирликнинг 100 дан ортиқ бошқарув ходимлари тадбиркорлик қилиши маълум бўлди
15:06 / 09.09.2024
3 та вазирликнинг қарийб 400 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик билан шуғулланиб келган
07:40 / 29.06.2024
Фуқаролар муаммоларни норасмий ҳал қилиш ҳолатига қайси вазирликларда кўпроқ дуч келаётгани айтилди
11:36 / 15.05.2024