Жамият | 10:49 / 26.12.2016
16458
1 дақиқада ўқилади

АҚШда мушук ўз юнги оғирлиги остида жон беришига бир баҳя қолди

Фото: MIGnews.com.ua

АҚШнинг Питтсбург шаҳрида мушук ўз юнгининг оғирлигидан жон беришига бир баҳя қолди. Бу ҳақда Metro нашри хабар бермоқда. 

Хайди исмли бу мушукнинг эгаси Альцгеймер касалига учраган кекса эркак бўлган. У мушугини тегишлича парваришлай олмаган. Мушукнинг юнглари ўсиб кетиб, у бир килограмм келадиган катта юнг тутамларидан азият чеккан.  

Эркак қариялар уйига жўнатилгандан кейин, мушукни ижтимоий хизмат ходимлари топиб олишган.

Мушукнинг танасидаги ортиқча юнг унга оғриқ берган. Мушук жуда қўрққан ҳолатда бўлган, шунинг учун унинг юнгларини олиб ташлаш учун анестезия қўллашга тўғри келган.

Агарда ижтимоий хизмат ходимлари ва ветеринарлар мушукка ўз вақтида ёрдам бермаганларида, у ўлиб қолиши мумкин эди.

Бироқ мушук ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда. Мушук уни топиб олган ижтимоий хизмат ходиминикида яшамоқда. 

 

Мавзуга оид