Фан-техника | 18:55 / 28.12.2016
6089
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик хакерлар 4 млн доллардан кўпроқ маблағ ишлаб олишди

Фото:Getty images

Уч нафар хитойлик хакер Нью-Йоркдаги корпоратив ҳуқуқ бўйича етакчи фирмаларнинг серверларини бузиб киргандан кейин 4 млн доллардан кўпроқ маблағ ишлаб олди, деб хабар бермоқда АҚШ ҳукуматига иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги. Маълумотларга кўра, бир гумонланувчи ҳибсга олинган.  

Хакерлар йирик ҳуқуқшунослик фирмалари, битимлар бўйича маслаҳат берувчи компанияларни нишонга олганлар. Жиноятчилар икки фирманинг мансабдор шахслари электрон почталари аккаунтларига кира олганлар. Хакерлар ноқонуний даромадни Intermune, Intel ва Pitney Bowes Inc. компаниялари билан боғлиқ битим ва олиб-сотишлар орқали олишган.

Аниқланишича, барча уч хакер улардан бири – Бо Чжэн томонидан яратилган робототехник компанияда ишлаган. 25 декабрда Гонконгда хакерлардан бири – 26 ёшли Ят Хун ушланган, у экстрадиция қилинишини кутмоқда. Учинчи хакернинг исми Чин Хун.

АҚШ маълумотларига кўра, хакерлар бошқа робототехник компаниялар серверларини ҳам бузиб киришган.