Жамият | 15:21 / 28.12.2016
10905
2 дақиқада ўқилади

Sherin’нинг узоқ кутилган Қорбобоси — шаҳарнинг барча супермаркетларида

Ҳар йиллик анъанасига содиқ қолган ҳолда, Sherin савдо белгиси пойтахт аҳолисига Янги йил байрами яқинлашиб келаётганини ҳис қилиш имконини тақдим этади. Тошкент савдо марказларида мамлакатнинг энг катта Қорбобоси мафтункор Қорқизи билан бирга пайдо бўлиши нафақат болаларни, балки катталарни ҳам ҳайрон қолдириши турган гап. Қувноқ танловлар, байрам қўшиқлари ва рақслари, энг мазали колбаса маҳсулотлари ва гўштли деликатесларни ишлаб чиқарувчилардан бири томонидан тақдим этилган совғалар йилнинг энг асосий байрами олдидан ҳаммани бирдек қувонтира олади.

Болалар ўзлари ёдлаган шеърларни завқ-шавқ билан Қорбобога айтиб бермоқда, қўшиқлар айтиб, танловларда фаол қатнашмоқда, энг асосийси, Янги йил кайфияти билан тўлиб, уйга қайтмоқда. Табассум, қувонч, байрамона руҳ ва аъло кайфият — тўлақонли бахт учун яна нима керак? Ахир, ҳеч бўлмаса бир йилда бир марта ҳаммамиз ҳам мўжизалар албатта рўй беришига ишонгимиз келади. Sherin савдо белгиси мўжиза рўй беришини кутиб ўтирмайди — Sherin шаҳар аҳли учун мўжизавий кайфиятни яратиб, тақдим этади!

Sherin савдо белгиси нафақат байрам столимизни колбаса ва гўштли мазали егуликлар билан тўлдиради, балки қалбимизга ҳам сеҳрли байрам руҳини бағишлайди! Янги йил билан! Янги бахт билан!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид