Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўшиқчи Франция президенти лавозимига номзод бўлиши мумкин
Франция президенти лавозимига яна бир номзод франциялик қўшиқчи Юг Офрэ бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Sud-Ouest нашри.
Нашр маълумотларига кўра, франциялик Боб Дилан деб эътироф этилган 87 ёшли қўшиқчи Франция президенти лавозимига ўз номзодини рўйхатдан ўтказиши учун камида 500 мэр ва бошқа сайловчи амалдорлар қўллаб-қувватловини олиши керак. Айни вақтда Офрэ 6 та француз вилоятидаги 180 мэрнинг имзосини тўплай олган.
Нашрнинг маълум қилишича, агар Офрэ 2017 йилнинг 17 мартигача зарур бўлган миқдордаги имзоларни тўплай олмаса, у "сўллар" номзоди Жан-Люк Меланшонни қўллаб-қувватлаб чиқади. Офрэ сайлов кампанияси вакили Пьерр Блондьонинг айтишича, қўшиқчи 23 январда Парижда матбуот-анжуман ўтказиб, унда кампанияси тафсилотларини маълум қилади.
Франция президенти сайловлари икки босқичда – 2017 йил 23 апрелида ва 7 майида ўтади. Ноябрь охирида чоп этилган Harris Interactive сўровномаси маълумотларига кўра, Франсуа Фийон ва Марин Ле Пен 2-турга мос равишда 26 ва 24 фоиз овоз билан чиқишади ва у ерда Фийон Ле Пен устидан 67 фоизга қарши 33 фоиз овоз билан ғолиб чиқади.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026