Volvo автомобилга "Скайп" ўрнатди
Volvo компанияси интернет орқали матнли, товушли ва видео алоқани таъминловчи дастур Skype’ни автомобилга ўрнатган биринчи автомобилсозлик компанияси бўлди. Бироқ дастурнинг швед маркаси машиналаридаги функциялари конференц-алоқани қўллаб-қувватловчи овозли қўнғироқ билан чекланган.
"Скайп" билан 90-серия моделлари: кроссовер XC90, седан S90 ва универсал V90 жиҳозланади. Skype for Business версиясидаги дастур мультимедиа тизимига тўлиқ интеграция қилинган, унинг учун алоҳида илова кўзда тутилган, бошқариш эса мультимедиа тизимининг тачскрин ёки рулдаги тугмалар билан амалга оширилади.
90-серия эгалари "Скайп" орқали қўнғироқларни қабул қилиши ёки амалга ошириши ҳамда бир неча суҳбатдошлар билан бир вақтда конференц-алоқа ташкил қилиши мумкин. Бундан ташқари, дастурда суҳбатларни кейин тинглаш учун уни ёзиш имконияти кўзда тутилган.
"Вольво" Microsoft билан ҳамкорлик доирасида янги лойиҳани тақдим қилди. Гап Cortana дастури ҳақида кетмоқда. Бу виртуал шахсий ёрдамчи бўлиб, яқин орада бу марка автомобилларида пайдо бўлади. Нутқни англаш орқали ишловчи тизим одамларга кундалик муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беришга мўлжалланган.
Мавзуга оид
20:52 / 05.09.2024
Volvo 2030 йилга бориб фақат электромобиллар сотиш режасидан воз кечмоқда
18:19 / 08.06.2023
Volvo EX30 электромобилини тақдим этди
12:00 / 11.05.2021
Хавфсиз ва кенг функционалликка эга оилавий машиналарни ҳайдаш вақти келди!
15:39 / 02.03.2021