20:51 / 31.12.2016
17594

Россиялик яккакураш жангчиси Мирзаевнинг яралангандан кейинги аҳволи маълум қилинди

Фото: RIA

ММА’нинг россиялик жангчиси Расул Мирзаев Москва жанубида ҳужумга учрагандан кейин ҳозирда "аҳволи меъёрда", деб айтди Fight Nights компанияси бош продюсери Камил Гажиев. Аввалроқ 31 декабрга ўтар кечаси уч номаълум кимса Мирзаевни дўппослаб, жароҳат етказувчи тўппончадан уни яралаганлари маълум қилинганди. Жангчи Москвадаги шифохонлардан бирида операция қилинган.

"Аҳволи меъёрида. Бошқа аниқроқ маълумот кейинроқ бўлади", деб айтган Гажиев. 

Таъкидлаш жоизки, 2011 йилда Мирзаев эҳтиётсизлик туфайли қотиллик содир этгани сабабли 2 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинганди. У 2011 йил августида Москвадаги тунги клубда юз берган низода талаба Иван Агафоновга зарба берган. Талаба олинган зарбадан бир неча кун ўзига келолмай вафот этган. Шу сабабли Мирзаевнинг спорт фаолияти маълум муддатга узилган.

 

Top