Жаҳон | 17:24 / 01.01.2017
7731
1 дақиқада ўқилади

Италияда Янги йил байрами вақтида петардалар портлаши туфайли 180дан ортиқ киши жароҳатланди

Италияда Янги йил байрамини нишонлаш вақтида петардалар ва мушаклар отилиши туфайли 184 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ANSA хабар берди.

Хабарда айтилишича, 44 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, 1 йил олдинги байрамлар вақти билан солиштирганда, бу йили петардалар ва фейерверклар портлаши туфайли жароҳатланганлар сони қисқарган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид