WikiLeaks АҚШ разведкаси эълон қилган ҳисоботга ўз баҳосини берди
АҚШ махсус хизматларининг Америка сиёсий институтларига амалга оширилгани таъкидланган ҳисоботларининг негизида теледастурлар ва Twitter ижтимоий тармоғидаги қайдлар ётади. WikiLeaks ташкилоти 6 январда эълон қилинган ҳисоботга шундай баҳо берди.
"АҚШ ҳукуматининг "Россия хакерлик хуружлари" ҳақида эълон қилган ҳисоботи телевизор томоша қилиш ва Twitter хабарларини ўқишга асосланган дейиш мумкин", - дейилади WikiLeaks изоҳида. Ташкилотнинг Twitter тармоғидаги микроблогида шу ҳақда сўз юритилган. Бунда, Америка разведкаси ҳисоботининг қуйидаги хатбошиси назарда тутилгани таъкидланган: "Бизнинг Кремль режалари ва қарашларига доир айрим хулосаларимиз Кремлга содиқ шахслар, давлат ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги кремлпараст шахсларнинг хулқ-атворини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасидир. Уларнинг барчаси Кремль томонидан ё ишора беришда қўлланилади ёхуд Кремль қаршисида ҳисоб беради".
Расмий Москва АҚШ Демократик партияси серверларига уюштирилган хакерлик ҳужумларини ўзига нисбат берилишини кескин рад этмоқда. Россия президенти Владимир Путин бир неча маротаба бу мавзу хусусида фикр билдирар экан, мағлуб бўлган томон ҳар доим айбни ўзгалардан қидириши бор нарса эканини уқдирган эди. У, шунингдек, бу можарода асосийси, хакерларнинг жамоатчилик эътиборига тақдим қилган ахборотлар мазмунидадир. Путиннинг айтишича, "хакерлар тўғри маълумотни фош этишганининг исботи шуки, АҚШ Демократик партияси Миллий қўмитаси раҳбари истеъфога чиққанидир. Бу хакерлар тақдим этган ахборот ростлигини тан олишни англатади".
2016 йил июль ойида WikiLeaks сайтида АҚШ Демократик партияси Миллий қўмитаси аъзоларининг ўзаро электрон ёзишмалари эълон қилинган эди. Унда партия раҳбарияти ўз номзодлари Ҳиллари Клинтон ва Берни Сандерсга бир хил муносабатда бўлмаган, аксинча Клинтонга қайтарзда ёрдам бериш йўлларини муҳокама қилган.
6 январь куни эълон қилинган ҳисоботни АҚШ МРБ, ФҚБ ва Миллий хавфсизлик агентлиги биргаликда тайёрлаган. Бироқ, ушбу ҳужжатда Россиянинг хакерлик ҳужумларида қўли борлигини сўзсиз исботлайдиган битта ҳам далил йўқлиги таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024