Спортчи қандай бўлиши керак: Биатлончи Тереза Ҳаузер буни яна бир бор кўрсатиб берди
Биатлон бўйича Оберхофдаги Жаҳон Кубоги босқичида ноқулай вазият юзага келди: австриялик Лиза Тереза Ҳаузер нишабликка кўтарилиш вақтида германиялик биатлончи Ванесса Хинцнинг чанғиси таёқчасини синдириб қўйди. Аммо австриялик спортчи вазиятни тезкорлик билан тўғрилади ва рақибига ўзиникини бериб, ўзи битта таёқча билан ҳаракатланишда давом этди. Пойгадан кейин Лиза Тереза ўз ҳаракатини шундай изоҳлаган:
– Юқорига кўтарилишда Ванессанинг ҳассасини синдириб қўйдим ва ўзимни айбдор ҳис қила бошладим. Шунинг учун ўзимникини унга беришга қарор қилдим. Айбим туфайли виждоним қийналаётганди ва пойга охирига қадар бу қийноқ билан юришни истамадим.
Лиза Тереза Ҳаузер пойгани охирига қадар давом эттира олмаган. Ванесса Хинц эса Ҳаузернинг ёрдами туфайли пойгани 21-ўринда якунлаган.
– Ўшанда Лиза тезда ёнимда пайдо бўлди ва ўзининг таёқчасини узатди. Мен аввалига унга бунинг ҳожати йўқлигини айтдим, аммо у меҳрибонлик қилишда давом этди ва уни олдим. Бизнинг спортда адолат бор, барча бир-бирига ёрдам кўрсатади.
Албатта, бу менинг фаолиятимдаги энг эсда қоларли воқеалардан бири бўлди. Мен нима дейишни ҳам билмай қолгандим. Ундан миннатдорман.