Жамият | 09:23 / 12.01.2017
5234
1 дақиқада ўқилади

Нобель мукофотининг тиббиёт бўйича лауреати Оливер Смитис вафот этди

Машҳур англо-америкалик генетик олим, тиббиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати Оливер Смитис 92 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Нобель қўмитасининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар қилинган.
Смитис 2007 йилда Альфред Нобель хотирасига бағишланган тиббиёт соҳасидаги Швеция миллий банки мукофоти билан тақдирланди. Мукофот Смитис ва унинг икки ҳамкасби, Марио Капекка ҳамда Мартин Эвансга, “эмбрион илдиз ҳужайралар ёрдамида сичқонларнинг хос генига ўзгартиришлар киритиш тамойилларига” иши учун топширилди.
“Оливер Смитис, Нобель мукофоти совриндори ва Шимолий Каролина университети профессори қисқа муддатли касалликдан сўнг 10 январь куни вафот этди. Унинг иши (ва тажрибаси) бебаҳо бўлган”, - дейилади Нобель қўмитаси хабарида.
 

Мавзуга оид