Фан-техника | 21:37 / 16.01.2017
22613
2 дақиқада ўқилади

Энг кўп тарқалган хавфли пароллар рўйхати тузилди

Паролларни сақлаш учун мўлжалланган дастур Keeper яратувчилари аккаунтларни ҳимоялаш учун қўлланадиган, энг кўп тарқалган пароллар рўйхатини чоп этди.

Мутахассислар 10 млн аккаунт ҳақидаги маълумотлар базасини таҳлил қилиб, энг оммавий пароллар рўйхатини тузишди. Улар "123456" пароли ҳали ҳам бу рўйхатнинг биринчи поғонасини эгаллаётганини аниқлашган. Фойдаланувчилар бу "осон" паролдан воз кечишни исташмаяпти.

Рўйхатда мураккаб пароллар ҳам бор, бироқ уларни аниқлаш учун бир неча сониягина кифоя қилади. "18atcskd2w" ёки "3rjs1la7qe" каби пароллар катта қизиқиш уйғотади. Бу ғалати паролларнинг оммабоплиги уларни ботлар ишлатиши билан тушунтирилади. Бундай паролли аккаунтлар спам тарқатиш учун почта хизматларида рўйхатдан ўтадилар.

Қуйида 25 та энг кенг тарқалган пароллар рўйхати келтирилган

Хўш унда тўғри паролни қандай яратиш керак? Қуйида бу бўйича маслаҳатлар берилган.

1. Парол қанчалик узун бўлса, унинг ишончлилиги шунча юқори бўлади. 4-6 белгидан иборат пароллар ўрнига жуда бўлмаса 8-12 символли пароллардан фойдаланиш афзалроқ, чунки бундай паролни бузиб киришга анча соат, баъзида эса кунлар кетади.
2. Паролларни тераётганда рақамлар, бош ва кичик лотин ҳарфларидан фойдаланинг.
3.  Паролни яратишда исм-фамилиянгизнинг бир қисми ҳамда туғилган кунингизни ишлатманг.  Шунингдек, аккаунт рўйхатдан ўтаётган вақтда жорий йил ва аккаунт очилган санани кўрсатмаслик тавсия қилинади.
4. Иложи бўлган жойда икки босқичли рўйхатдан ўтишни ёқиб қўйинг.
5. Турли сайтлар учун турли пароллар танланг.