Иқтисодиёт | 15:26 / 17.01.2017
6305
1 дақиқада ўқилади
British American Tobaccо АҚШ компаниясини деярли 50 миллиард долларга харид қилмоқда
Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича дунё етакчиларидан бири British American Tobacco (BAT) Reynolds American’нинг 57,8 фоиз акцияларини 49,4 миллиард АҚШ доллари эвазига харид қилмоқда. Бу ҳақда BAT сайтида тақдим этилган матбуот-релизида сўз юритилган.
Айни дамда British American Tobacco Reynolds American’нинг 42,2 фоизига эгалик қилади. Шу тариқа, компания Reynolds’нинг 100 фоизини ўз бошқаруви остида бирлаштирмоқчи.
BAT тахминан 24,4 миллиард АҚШ долларини нақд пулда, қолган маблағларни эса British American Tobacco акциялари ёрдамида тўлаб беради.
Маълумот учун, Reynolds American 2004 йилда ташкил этилган. У АҚШдаги энг йирик иккинчи тамаки компанияси саналади.