Жамият | 19:01 / 18.01.2017
11914
2 дақиқада ўқилади

АҚШда юзлаб дельфинлар ўлик ҳолда топилди

АҚШнинг Флорида штатида юзлаб дельфинлар ўлик ҳолда топилди. Олимлар улар нима сабабдан қирғоққа чиқиб қолганига изоҳ бера олишмаяпти.

Palm Beach Post маҳаллий нашри маълумотларига кўра, ўнлаб денгиз жониворларининг қирғоққа чиқиб қолгани ҳақидаги илк хабар 14 январь, шанба куни тарқалган. Уларни туристлардан бири "Эверглейдс" миллий боғида ҳудудида кўриб қолган. 

АҚШ океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси вакилининг сўзларига кўра, воқеа жойига мутахассислар гуруҳи етиб борган. Улар дельфинларни қутқариб қолишга ҳаракат қилмоқда. Олимлар бундай жониворларнинг 81таси ўлганини маълум қилишган, яна 13 дельфиннинг аҳволи оғир ҳолатда. Мутахассислар уларнинг танаси ҳудудга кўплаб акулаларни жалб қилиши мумкинлигидан хавотирда. Фуқароларни бу жойга бормасликка чақиришган.

Бундай йирик дельфинлар гуруҳ бўлиб яшайди ҳамда узунлиги олти метр, оғирлиги эса тоннадан ошиши мумкин. Флоридада бундай ҳолат 1986 ва 1989 йилларда ҳам кузатилган.

Stranded No More ташкилотининг бундай жониворларни ҳимоя қилиш бўйича мутахассислари фожиали ҳодисага PGB Pioneer тадқиқот кемаси томонидан яқин атрофда олиб бораётган денгиз тубини сейсморазведка қилиш ишлари сабаб бўлгани мумкинлигини айтишган. Бироқ, олимлар дельфинларнинг оммавий равишда ҳалокати нима сабабдан рўй берганига ҳалигача аниқ изоҳ беришгани йўқ.

Мавзуга оид