«Агробанк» томонидан 2016 йилда 24 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди
2017 йил 18 январь куни Миллий матбуот марказида “Соғлом она ва бола йили”да “Агробанк” АТБ томонидан амалга оширилган ишлар ва “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да банк олдига қўйилган устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда банк мутасаддилари иштирок этди.
Анжуманда таъкидланганидек, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз ғояларини изчил давом эттириш йўлида янги стратегик вазифаларни кун тартибига қўйилаганлиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада тараққий эттириш, унинг йўлидаги барча ғов ва тўсиқларни бартараф этиш, бу жараёнда барча соҳаларнинг якдиллигини таъминлаш зарурлиги қайд этилди.
Бу борада юртимизда иқтисодиётни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва унинг ҳар жиҳатдан стратегик тараққиётнинг энг муҳим устувор йўналиши сифатида хусусий мулкнинг дахлсизлигини мустаҳкамлаш белгилангани бугун эришаётган тараққиётимизнинг негизи бўлмоқда.
Айниқса, мамлакатда иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари ҳисобланган саноат, қишлоқ хўжалиги ва уларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда эгалланган тажриба бугунги марраларга асос бўлиб хизмат қилаётганлиги ҳам таъкидланди.
Бу жараёнларда мамлакатимиздаги молия муассасаларининг ўрни ва хизматлари айниқса, таҳсинга сазовордир. Шу ўринда Республика “Агробанк” акциядорлик тижорат банки ҳам бу жараёнларда фаол иштирок этиб келмоқда. Банк нафақат қишлоқ хўжалиги балки, бошқа тармоқларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида ҳам самарали ишларни амалга оширмоқда.
Хусусан, ўтган 2016 йилда банк томонидан аҳоли ва турли хўжалик субъектларига замонавий, тезкор ва салмоқли хизматлар кўрсатилди. Бу борада эришилган натижаларни эса рақамлар доирасида кўришимиз мумкин бўлади. Яъни, “Агробанк” очиқ акциядорлик тижорат банки томонидан 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, банкнинг умумий капитали 532 миллиард сўм миллиард сўм, устав капитали эса 368 миллиард сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2016 йилнинг бошига нисбатан мос равишда 70,1 миллиард сўмга ўсди. Банкнинг ресурс базаси 3 триллион 604 миллиард сўм, шундан жалб қилинган депозитлар 2 триллион 451 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига мос равишда 613 миллиард сўмга кўпайди.
Мазкур молия муассасаси томонидан ўтган Соғлом она ва бола йилида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, яъни сервис ва хизмат кўрсатувчи корхоналар, тадбиркорлик фаолиятини юритаётган ёш оилалар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ҳамда фермерларни молиявий рағбатлантириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлашга барча молиялаш манбалари ҳисобидан 1 триллион 209 миллиард сўм кредитлар ажратилди. Жорий йилнинг бошига нисбатан ушбу кўрсаткич 279 миллиард сўмга ёки 130 фоизга ўсди. Ҳисобот даврида сармоялар асосан озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга йўналтирилди.
Мамлакатимизда кузатилаётган барқарор ўсиш суръатларини иқтисодиётимизга йўналтирилаётган капитал маблағлар, инвести¬циялар тобора ўсиб бораётгани билан изоҳлаш мумкин. Негаки, юртимизда фаол инвестиция сиёсати юритилиб, иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш ва янгилаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётир. Хусусан, 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, банкнинг кредит қўйилмалари 3 триллион 2 миллиард сўмни ташкил қилиб, 2016 йил 1 январига нисбатан 787 миллиард сўмга ошди.
Ўтган 2016 йилда иқтисодиётнинг турли йўналишларидаги тадбирларни молиялаштиришга жами 4 триллион 717 миллиард сўм, шундан банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан 2 триллион 360 миллиард сўм кредитлар ажратилди. Ҳисобот даврида ажратилган инвестицион кредитлар 831 миллиард сўмни ташкил этиб, белгиланган параметр кўрсаткичи 104 фоизга бажарилди. Ушбу кредитларнинг 250 миллиард сўми саноатга, 220 миллиард сўми қишлоқ хўжалиги, 89,5 миллиард сўми қурилиш ва транспорт, 110 миллиард сўми моддий-техник таъминот, 161 миллиард сўми иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига йўналтирилди. Шунингдек, банк томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига мувофиқ, ўтган йил давомида 4027 та лойиҳани амалга ошириш учун 545 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилди. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 24 мингдан зиёд янги иш ўринлари ташкил этишга замин яратилди.
“Агробанк” томонидан ўтган йили фермер хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга сифатли банк хизматлари кўрсатиш, шунингдек, фермерларнинг қўшимча тармоқларни ривожлантириш ва истиқболли лойиҳалари борасидаги кўплаб мурожаатларини бажаришга эришилди. Жумладан, фермер хўжаликларини қишлоқ хўжалик техникалари, агрегатлар ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлашга 109,9 миллиард сўм кредит маблағлари йўналтирилди. Ушбу маблағлар ҳисобига 686 та ҳайдов ва чопиқ трактори, 305 та комбайн, 70 та пахта териш машинаси ҳамда мингдан ортиқ турли қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари етказиб берилди.
Молия муассасаси томонидан ўтган йили кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш мақсадида 294,7 миллиард сўм кредитлар ажратилди. Жумладан, фермер хўжаликларида чорвачиликни ташкил қилишга 14,9 миллиард сўм, паррандачиликка 856 миллион сўм, балиқчиликка 381 миллион сўм, иссиқхоналарни ташкил этишга 6,1 миллиард сўм, музлаткичли сиғимлар учун 1,4 миллиард сўм, мева ва сабзавотчиликка 7,4 миллиард сўм, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа йўналишдаги лойиҳаларига 36,4 миллиард сўм кредит маблағлари йўналтирилди.
“Агробанк томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурига мувофиқ, ўтган 2016 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш, касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, аҳолининг моддий ва маънавий шароитини яхшилашга қаратилган тадбирларни кредитлашга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, банк томонидан тадбиркор аёлларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга 136 миллиард сўм оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни кенгайтириш мақсадида 25 миллиард сўм, шунингдек, жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, оилаларнинг турмуш шароитини яхшилаш йўналишларига 156,2 миллиард сўм кредитлар ажратилди. Ҳисобот даврида аҳолига 82,2 миллиард сўм истеъмол кредитлари ажратилиб, шундан 46,5 миллиард сўми маиший техника ва уй-рўзғор буюмлари сотиб олишга ҳамда 35,7 миллиард сўми таълим олиш мақсадларига йўналтирилди. Бундан ташқари, ўтган йили касб-ҳунар коллежи битирувчилари бандлигини таъминлаш ва уларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида 48,4 миллиард сўм кредитлар берилди.
Бугунги давр молия-банк хизматларининг юқори технологик ва бозорга хос турлари юқори суръатлар билан ривожланишини талаб этмоқда. Мана шундай хизмат турларидан бири – замонавий электрон ҳисоб-китоблар тизимидир. Бу борада “Агробанк” томонидан ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган йилда олиб борилган ишлар натижасида ўрнатилган терминаллар сони 30 минг 929 тага, тарқатилган пластик карточкалар сони 3 миллион 665 мингтага етказилди. Шунингдек, пластик карточкаларга жалб қилинган маблағлар 602 миллиард сўмни, пластик карточка ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар 9,5 триллион сўмни ташкил этди. Пластик карталар билан ишлаш тизимида замонавий интерактив хизмат турларини ривожлантириш юзасидан қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, пластик карталардаги маблағлардан мобиль телефон ва интернет орқали тўловлар ўтказиш имконияти яратилиб, ушбу хизматдан фойдаланаётган мижозлар сони 772 мингтадан ошди. “Мобил савдо” хизмат турига жалб қилинган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари сони 6800 тадан ошди. Ўтган 2016 йилда “Agrobankmobile” инновацион хизмат тури жорий этилиб, ушбу хизмат орқали турли коммунал ва алоқа хизматлари, солиқ тўловлари билан биргаликда, жисмоний шахсларга ажратилган кредитларни қайтариш имконияти яратилди. Шунингдек, “Agrobankmobile-biznes” хизмат тури орқали юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун банк ҳисобрақамидаги маблағларини бошқариш имконияти жорий қилинди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2016 йил 14 декабрда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида давлат банклари “Бундан кейин ўз иш услубларини тубдан ўзгартириши шарт”лигини таъкидлаб, бу борада аниқ вазифа қўйди: “Улар ҳар бир оила билан мулоқот ташкил қилиш орқали фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун қулай имкониятлар яратиши керак”.
Кўп ўтмай мамлакатимиз тижорат банкларида бу вазифани амалга оширишга жиддий киришилди. Мамлакатимиз иқтисодиётида етакчи куч бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини доимий қўллаб-қувватлаб келаётган етакчи молия муассасаларидан бири “Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан ҳам белгилаб олинган ўз дастури асосида аҳоли хонадонларида ўтказилаётган мулоқотларда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш имкониятлари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилмоқда, қисқа муддатда кредит маблағлари ажратиш чоралари кўрилмоқда.
“Оддий аҳолини тадбиркор қилиш” шиори остидаги ушбу ишларни кенг кўламли касб эттириш мақсадида банкнинг марказий аппаратида махсус бошқарма ташкил этилди. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоят бошқармалари ҳамда мавжуд 176 та филиалда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва микрокредитлар бериш учун алоҳида бўлимлар фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу янги бошқарма ва бўлимларга 576 нафар малакали мутахассис ишга қабул қилинди. Шунингдек, дастур ижросини сифатли ташкиллаштириш мақсадида 2060 нафар тажрибали банк ходими жалб этилди.
Аҳоли билан мулоқотларни сифатли ташкил этишга қаратилган махсус жадвал асосида қишлоқ ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда жойларда аҳоли билан учрашувлар ташкил этилмоқда. Уларга бугун тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида мамлакатимизда бошланган янги босқичдаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, тадбиркорликдан келадиган давлат ҳамда халқ манфаатлари хусусида батафсил тушунча ва маълумотлар берилмоқда.
Бундан ташқари, ҳар бир хонадонга банк томонидан мактублар йўлланмоқда. Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳамда аҳолининг тадбиркорликка бўлган қизиқишларини аниқлашга қаратилган махсус сўровномалар ҳам юборилмоқда. Айни кунга қадар 890 мингдан зиёд хонадонга ана шундай мактублар жўнатилди.
Банк ходимлари ҳар бир хонадонга кириб, уларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш бўйича имконият ва шароитларини ўрганишмоқда. Бундан ташқари, аҳолининг соҳага қизиқишини орттириш ҳамда бу жараёнлардан хабардорлигини янада ошириш мақсадида махсус буклет шаклидаги намунавий бизнес лойиҳалар тарқатилмоқда.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ва кредитга талаби бор оила вакилларининг бизнес лойиҳалари банк мутахассислари томонидан қисқа муддатларда ўрганилиб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда яқиндан кўмак берилмоқда. Бундай саъй-ҳаракатларнинг самараси ўлароқ, ўтган қисқа вақт мобайнида 813 та аҳоли пункти ва мавзелардаги 361 мингдан зиёд хонадонларда сўровлар ўтказилди. Ана шу сўровлар натижасида аҳолини тадбиркорликнинг у ёки бу тури, хусусан, боғдорчилик, чорвачилик, иссиқхона барпо этиш, ҳунармандлик, касаначилик, хизмат кўрсатиш, сервис ва бошқа соҳалар билан шуғулланиш истагини билдирмоқда.
Энг муҳими, бошланган эзгу ишларни изчил давом эттириш учун “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг молиявий имкониятлари етарли ва банк жамоасининг тажрибаси бор. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар 2017 йил яъни, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да ҳам изчиллик билан амалга оширилади.
“Агробанк” АТБ Матбуот хизмати.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Мавзуга оид
19:21 / 10.06.2024
"Agro Invitro": Жиззахда қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион лойиҳа ишга туширилди
15:05 / 29.04.2024
«Агробанк» Олтинсой филиали бошқарувчиси хизмат автомобилида ЙТҲга учради
16:39 / 07.12.2023
Агробанк АТБ тизимдаги коррупцион ҳолатларга қарши кураш бўйича маълумот берди
08:57 / 06.10.2023