Жаҳон | 22:55 / 21.01.2017
23903
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда ортиқча вазнга эга милиция ходимлари "меъёрга келтирилади"

Фото: minval.az

Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода журналистларга тожик милицияси ходимларининг бўй ва вазн нисбатини меъёрга келтиришга буйруқ берганини маълум қилди. Раҳимзоданинг айтишича, ушбу буйруқни назорат қилиш махсус комиссияга юкланган.

"Мен икки ой аввал милиция ходимлари вазнини меъёрга келтиришга буйруқ бергандим. Ахир милиционер семиришни бошласа, унинг ишчанлиги сусаяди. Милиция ходими вазни бўй ва вазн нисбати халқаро жадвалига мос келиши керак", деб айтди Раҳимзода.

Вазир ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходими қандай оптимал бўй ва вазнга эга бўлиши кераклигига аниқлик киритмаган.

Қуйида милиция ходими қандай бўй ва вазнга эга бўлишини билиш учун ёш ва бўйга мос келадиган оптимал вазн нисбатлари жадвалини келтирдик.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид