Жаҳон | 19:42 / 23.01.2017
21770
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда Имомали Раҳмон сурати туширилган қоғоз пул чиқарилиши мумкин

Фото: Asia-Plus

Тожикистон ҳукумати 1000 сомони қийматдаги янги қоғоз пулни чиқариш ташаббусини кўриб чиқмоқда. Купюранинг олд томонида Тожикистоннинг амалдаги президенти Имомали Раҳмон сурати бўлади.

Ушбу қоғоз пулни чиқариш масаласини ўрганиш учун махсус ҳукумат ишчи гуруҳи яратилган. Бу ҳақда Тожикистон Миллий банки раиси Жамшид Нурмахмадзода маълум қилди. 

Маълум қилинишича, ишчи гуруҳ таркибига жумладан Тожикистон Миллий банки мутахассислари киради.

Нурмахмадзоданинг таъкидлашича, ишчи гуруҳ хулосасига кўра ҳукумат томонидан бу масала бўйича якуний қарор чиқарилади.

Аввалроқ бу ташаббусни "Тожиксуғурта" давлат корхонаси филиали директори Шариф Каримов билдирганди.

У ўз таклифини "Тожикистон" нашри саҳифалари орқали билдирган. Каримовнинг айтишича, айнан Раҳмон сабабли ҳозирда бутун дунёда Тожикистон ва тожикларни танимоқдалар.

Мавзуга оид