Жамият | 22:39 / 27.01.2017
5670
1 дақиқада ўқилади

IKEA’нинг қочқинлар учун бошпанаси 2016 йилнинг энг яхши дизайни бўлди

Фото Dezeen

Лондоннинг Дизайн музейида ўтказилган танловда IKEA компанияси томонидан муҳожирлар учун вақтинчалик бошпана лоийҳаси «2016 йил дизайни» йўналишида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Dezeen нашри хабар бермоқда.

Иссиқлик изоляцияли енгил полимер панеллар ва пўлат тутқичлардан тайёрланган бу бошпаналар ҳар қандай об-ҳаво шароитига мос кела олади. бундан ташқари, ундан барча жойда фойдаланиш мумкин.

Ҳакамлар ҳайъатининг аъзоси бўлмиш Яна Шольценинг сўзларига кўра, IKEA’нинг ушбу лойиҳаси бошпана қуриш учун инновация ва оригинал усуларга ёндашув сабаб, мазкур мукофотни қўлга киритган. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, лойиҳа жаҳон бўйича қочқинлар муаммосига қарши курашишда катта ёрдам беради. 

 

Мавзуга оид