Жамият | 10:04 / 27.01.2017
23484
3 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонлик шифокор 500 кг вазнли оғир беморни бепул даволаш учун Мисрга ташриф буюрди 

Мумбайлик шифокор ва унинг жамоаси мисрлик аёлнинг саломатлигига боғлиқ кўплаб муаммоларни бартараф этиш мақсадида дунёдаги энг мураккаб операцияни ўтказишга қарор қилди. 

Ҳиндистонлик лапароскопик жарроҳ Муфаззал Лакдавала ўтган ҳафтада Искандарияда яшовчи 36 ёшли Эман Аҳмаднинг уйига ташриф буюрди.

"Мен унинг оиласи Эман ҳақида қанчалик қайғураётганини кўриб, хурсанд бўлдим. Бу эса уни қўллаб-қувватлаш учун жуда ҳам зарурдир", - дейди бариатик ва ошқозон-ичак онкологияси жарроҳлигига ихтисослашган шифокор.

Эманнинг синглиси Шайма опасининг аҳволи ёмонлашгани туфайли шифокор Лакдавала билан ўтган йилнинг  октябр ойида боғланган. Шайма ҳиндистонлик шифокор синглисига бепул ёрдам беришни таклиф қилганида қаттиқ таъсирланганини айтиб ўтди. Сабаби, унинг оиласини бундай қиммат операция учун имконияти йўқ эди. 

Эман 25 йилдан бери ўз уйидан чиқа олмайди. Шифокор сўзларига кўра, мазкур иш жуда мураккаб бўлиб, Эман оёққа туриши учун узоқ йўлни босиб ўтиши керак бўлади. У эндокринолог, кардиолог, терапевт, диетолог, анестезиолог, невропатолог ва нефролог каби шифокорлар кўригидан ўтиши зарур ва қўйилган ҳар бир ташҳис унинг даволанишига асос бўлиши мумкин. 

"Эман жуда оғир бемор саналади. У аллақачон ўнг қўли ва оёғи фалаж бўлиб қолиши натижасида инсультни бошдан ўтказган. 2 тоифали диабет, гипертония, оғир обструктив ўпка касалликларига эга", - дейди Лакдавала. 

Шифокор Эманга ёрдам бериш учун маблағ тўплаш мақсадида махсус кампанияни бошлади. Маълум бўлишича, унинг ҳаво ва ер транспорти ҳамда дорилардан иборат тиббий даволаш усули қарийб 5 миллион рупий атрофида. 

Айни дамда Чарн-роуддаги Saifee шифохонаси қошида операцион ва интенсив терапиялар бўлимини ўз ичига олган персоналга хизмат қилувчи бир ётоқли касалхона қурилмоқда. Бу қурилиш Эманни қўллаб-қувватлаш учун амалга оширилмоқда. 

Эманни юк ташиш самолётида шифохонага олиб келиш кўзда тутилган. 

Шифокор Лакдавала Мумбайдаги семизликка қарши курашиш ва ошқозон жарроҳлиги марказининг асосчиси ҳисобланади.  Шунингдек, Мумбайдаги Saifee ва Дубайдаги MEDEOR шифохонаси, Жарроҳлик фанлари институти ва тадқиқот марказининг раиси саналади. 

Мавзуга оид