19:57 / 29.01.2017
8380

Инилеев жарроҳлик столига ётқизилди

Тошкентнинг «Обод» клуби бош мураббийи Рауф Инилеев Москвага жўнаб кетди, деб ёзмоқда Tribuna.uz сайти.

Манбага кўра, мутахассис Россия пойтахтида жарроҳлик столига ётқизилган. Инилеевнинг қайси хасталик билан касалхонага ётқизилгани борасида маълумотлар йўқ. Мураббий соғилиги тиклаганидан сўнг «Обод»даги ишини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги мавсум якунланганидан сўнг Рауф Инилеев «Обод» клуби бош мураббийи этиб тайинланган эди.

Top