Видео: Роналду ўйин вақтида «Реал» мухлисларини ҳақорат қилди
Испания чемпионатининг 20-турида «Реал»нинг «Реал Сосьедад»га қарши ўйинида клуби мухлислари ўз футболчиларини илиқ кутиб олмади.
AS хабарига кўра, ўйиндан олдин, стадион сухандони таркибни эълон қилаётган пайтда, Криштиану Роналдунинг исми тилга олинганида маҳаллий мухлислар оммавий ҳуштакбозлик қилишган. Бундан ташқари, уларнинг нафратомуз бақириқлари Карим Бензема ва Данилога нисбатан ҳам ишлатилган.
Ўйиннинг 23-дақиқасида эса Роналду тўпни йўқотган вазиятда «Реал» мухлислари ҳуштакбозлик уюштиришган. Футболчи эса уларга қараб, «аблаҳлар» деган сўзни ишлатгани кўринадиган видео пайдо бўлди.
«Реал» ушбу ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Роналду эса голлардан бирига муаллифлик қилиб, яна бир голга узатма берди.
Мавзуга оид
11:20 / 04.12.2019
Томошабинлар ташрифи: Суперлигада энг кўп мухлис қайси клуб ва шаҳарларда?
12:30 / 05.05.2019
Фоторепортаж: Стадионда мухлислик шавқи. «Навбаҳор» – «Сўғдиёна» баҳсида 25 минг томошабин
21:49 / 04.04.2019
ПФЛ клублардан чипта нархини ошириб, мухлисларни қуёш тагига «ҳайдаш»ни талаб қилди
23:33 / 25.09.2018