Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия тиббиёт марказлари ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолади
27 январь куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санкт-Петербургдаги В.Алмазов номли Шимоли-Ғарбий федерал тиббий тадқиқот марказига ташриф буюрди.
Марказ сайтининг хабар беришича, ташриф чоғида мазкур тиббиёт муассасаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди.
Ҳужжатда клиник, профилактик ва экспериментал кардиология соҳасида ҳамкорликдаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун илмий-таълимий ва тадқиқот муҳитини яратиш кўзда тутилган.
Ушбу тиббий марказ транслацион медицина, яъни янги технологияларни амалий медицина соҳасига татбиқ этиш бўйича Россиянинг етакчи тиббий маркази ҳисобланади.
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига қилган ташрифи давомида бу ерда Россиянинг икки етакчи тиббиёт маркази билан ҳамкорлик йўлга қўйилиши ҳақида хабар қилинган эди.
Хусусан, Республика ихтисослашган кардиология марказининг Хоразм филиалида Россиянинг Бакулев номли юрак-қон томирлари маркази билан ва Тошкент Медицина академиясининг Урганч филиалида Санкт-Петербург давлат Тиббиёт университети билан ҳамкорлик ўрнатиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
00:22 / 25.12.2022
Адҳам Икромов Савдо-саноат палатаси раёсати раиси лавозимига тайинланди
18:57 / 01.12.2022
Ампутантлар терма жамоаси аъзоларига автомобиллар берилиши мумкин
13:01 / 23.11.2022
Спортни ривожлантириш вазири ампутантлар жамоаси билан учрашди — қўшимча рағбатлантиришга ваъда берилди
14:58 / 18.02.2022