Жаҳон | 23:42 / 01.02.2017
21034
1 дақиқада ўқилади

Савченко Порошенкони "халқ душмани" деб атади

Украина олий радаси депутати Надежда Савченко "Новое время" нашрига берган интервьюсида Украина президенти Пётр Порошенкони халқ душмани деб атади. 

"Менинг душманим халқимга душман бўлган, ҳар бир инсон турмушини ёмон қиладиган одамдир. Оддий одамлар кун сайин ёмон яшаётганимизни айтмоқдалар. Ҳа, фикримча, у халқ душмани", деб жавоб берган Савченко тегишли саволга.

Савченко Порошенкога қарши имкони бор қонуний усуллар билан курашишга тайёрлигини билдирган.

Аввалроқ Савченко Украина ҳукуматини мамлакатнинг "иккинчи рақамли душмани" деб атаганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид