Жаҳон | 07:53 / 06.02.2017
4479
1 дақиқада ўқилади
Ҳондурасда автобус ва юк машинаси тўқнашди, кўплаб қурбонлар бор
Ҳондурас пойхтати Тегусигальпа шаҳри яқинидаги йўлда автобус ва автоцистернанинг тўқнашиб кетиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий маъмурият вакиллари маълум қилди, деб хабар бермоқда Associated Press агентлиги.
20га яқин инсон турли даражадаги тан жароҳатларини олди, улар пойтахт касалхоналарига олиб кетилган.
Қутқарув хизмати вакили Оскар Триминионинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар сони янада ошиши мумкин, сабаби бир неча йўловчи металл бўлаклари остида қолмоқда.
Юк машинаси ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг воқеа жойидан яширинди. Мутахассислар юк машинаси нима сабабдан бошқарувни йўқотганига ойдинлик киритмоқчи.
Мавзуга оид
19:55 / 01.12.2021
Ҳондурасда президент лавозимини илк бор аёл киши эгаллайди
10:38 / 23.12.2019
Ҳондурасдаги яна бир турмада оммавий қотиллик юз берди
19:14 / 21.12.2019
Ҳондурасдаги қамоқхонада юз берган отишма оқибатида 18 киши ҳалок бўлди
18:16 / 03.10.2019