Ўзбекистон | 22:19 / 07.02.2017
11209
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазири ўринбосарини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

Фото: primeminister.kz

7 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Асқар Мамин Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришдаги катта хизматлари, мамлакатлар ўртасида темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қўшган шахсий хиссаси, шунингдек минтақалараро аҳамиятга эга йирик лойиҳаларни амалга ошириш ва Марказий Осиё минтақасидаги халқаро транспорт коридорларини яратишда фаол иштирок этганлиги учун мукофотланди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид