Спорт | 12:05 / 08.02.2017
17059
1 дақиқада ўқилади

Роналдунинг машҳур марокашлик дўсти тажовузкорликда айбланиб қамаладиган бўлди

Ҳаага суди марокашлик машҳур кикбоксчи, «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг яқин дўсти Бадр Ҳарий устидан ҳукм чиқарди.

AS манбасининг хабарига кўра, ушбу спортчига 2 йиллик қамоқ ҳукми ўқилган.

Аниқлик киритилишича, у фақат 6 ойни қамоқда ўтказади, қолган муддат шартли равишда белгиланган.

Бадр Ҳарий 2012 йилдан буён тажовузкорликда гумонланиб, тергов остида эди. У ўша йили Амстердам шаҳрида тадбиркор Коэн Эверинк билан жанжаллашиб қолиб, уни калтаклаган, шунингдек, гувоҳлардан бирига гултувак отганди.

Ҳарийнинг адвокати суд қарорини «тушунарсиз ва адолатсиз» дея баҳолаган.